ЎзА Ўзбек

24.12.2018 18:45 Чоп этиш версияси

Туроб Тўланинг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди

Туроб Тўланинг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Туроб Тўла таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди.

Анжуманда ёзувчилар, шоирлар, санъатшунос олимлар, халқимиз ардоғидаги актёр ва актрисалар ҳамда шоирнинг яқинлари ташриф буюришди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқиб, севимли адибимиз қолдирган маънавий мероси, ижодий бўстони ҳақида йиғилганларга самимий фикрларини изҳор этди. 

Серқирра истеъдод эгаси бўлган Туроб Тўла шеьрлардан парчалар, яратган ашулаларидан намуналар келтирилди.

– Амаким, мени адабиётга қизиқишимда катта ҳисса қўшган, – дейди шоирнинг жияни Феруза Тўлахўжаева. – 35 йил мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бердим. Амакимнинг сабоқлари ва турткилари соҳада маълум ютуқларга эришишимда ёрдам берди. Ҳар гал Туроб Тўла қаламига мансуб қўшиқлар мени ғурурлантиради. Кино ва фильмларни халқимиз йиллар ўтса-да, севиб томоша қилишади.

Тадбир куй-қўшиқлар, миллий рақслар ҳамоҳанглигида давом этмоқда.

Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА
6 174