ЎзА Ўзбек

29.05.2019 12:54 Чоп этиш версияси

Туркия Республикаси Президенти ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида Ўзбекистонни мадҳ этди

Туркия Республикаси Президенти ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида Ўзбекистонни мадҳ этди

Туркия Президентининг “twitter”даги саҳифаси 6 миллион 617 минг 656 нафар, “facebook”даги саҳифаси эса 1 миллион 787 минг 476 нафар муштарийга эга.

Куни кеча Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон ўзининг twitter (@tcbestepe) ҳамда facebook (/tcbestepe) ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида “Бухоро, Самарқанд каби қадим шаҳарлари ила буюк бир маданиятнинг меросчиси – Ўзбекистонда ТИКАнинг ифтор дастурхонларида меҳмон бўлган ўзбек дўстларимизнинг бутун Туркияга саломлари бор!” мазмунидаги пост қолдирди. “Кўнглимиз бир – дастурхонимиз бир” (#GönlümüzBirSoframızBir) хештеги остида нашр қилинган постга мамлакатимизнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги нодир тарихий ёдгорликларнинг бетакрор тасвирлари акс этган видео-ролик ҳам илова этилган. Роликда Туркия Республикаси Президенти айтган Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеъридан парча, мамлакатимизда тинч-тотувликда яшаётган турли миллат вакилларининг Ўзбекистон – Туркия дўстлигига оид фикр-мулоҳазалари, қардош турк халқига йўллаган Рамазон ойи табриклари жой олган.

Маълумот ўрнида, Туркия Президентининг “twitter”даги саҳифаси 6 миллион 617 минг 656 нафар, “facebook”даги саҳифаси эса 1 миллион 787 минг 476 нафар муштарийга эга.

ЎзА
8 867