Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 13:49 Чоп этиш версияси

Тошкентда "Ўзбекистон солистлари" камер оркестрининг мусиқий дастури омма эътиборига ҳавола этилди

Ўзбекистон давлат консерваториясининг орган залида "Ўзбекистон солистлари" камер оркестрининг мусиқий дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. 

Унда жаҳонга машҳур бастакорлар Франц Йозеф Гайдн ҳамда Антонио Вивальди асарларидан намуналар янгради. 

"Ўзбекистон солистлари" камер оркестри концерти "Баҳор нафаси" халқаро мусиқа санъати фестивали доирасида ташкил этилди. 

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон оркестрлар бирлашмаси томонидан ўтказилмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад халқимизни мусиқа санъатининг нодир ва бетакрор намуналаридан баҳраманд этиш, юртимизда фаолият кўрсатаётган оркестр ва бадиий жамоалар фаолияти билан кенг таништиришдан иборат.

Уч ой давомида Ўзбекистон оркестрлар бирлашмаси таркибидаги жамоалар – "Ўзбекистон солистлари" камер оркестри, "Туркистон" камер оркестри, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, Миллий эстрада оркестри ва бошқа жамоаларнинг энг сара дастурлари, янгиланган репертуаридан баҳраманд бўлиш имконияти яратилади. Шу билан бирга, пойтахт театрларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, ҳудудий театр жамоаларининг эса Тошкент шаҳрида энг сара спектакллари намойиши кўзда тутилган. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири
6 970