ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Тошкентда Туркистон ўқитувчилар семинарияси ташкил этилганига 140 йил бўлди

Тошкентда Туркистон ўқитувчилар семинарияси ташкил этилганига 140 йил бўлди

2019 йилнинг 242-куни – 30 августга ҳам қадам қўйилди. Йил охирига қадар 123 кун вақт қолди. Бугунги кун ҳам турли даврларда юз берган муҳим воқеаларга бой.

Бундан ташқари уни қозоғистонликлар Конституция куни сифатида нишонлашяпти. Туркияликлар эса Ғалаба кунини байрам қилишяпти. Қирғизистонлик архив ходимлари ўзларининг касб байрами – Архивчилар кунини қарши олишмоқда.

ЎЗБEКИСТОН ТАРИХИДА:

1790 йил – Бухоро амири Шоҳмурод томонидан тўқсоба Мирзо Умид ва қози Мулло Олимхожиларга Гулаёғусти аҳолисига хусусий ерлар учун ариқ қазиш ва ер эгалари томонидан адолатли равишда ҳақ тўланишини амалга ошириш мақсадида фармойиш (муборакнома) эълон қилинди.

1877 йил – Тошкент шаҳар Думасининг очилиши бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида Думанинг раиси ҳам бўлган.

1879 йил – Тошкентда Туркистон ўқитувчилар семинарияси очилди. У асосан рус-тузем мактаблари учун ўқитувчилар тайёрлаган. Семинария мудири шарқшунос олим Николай Остроумов бўлган. У 1920 йилда Ўлка ўзбек эрлар маориф институти (билим юрти)га айлантирилган. Семинария биноси ҳозир ҳам сақланган – Марказий хиёбонда жойлашган курант рўпарасидаги бинонинг биринчи қавати.

1897 йил – рангтасвир устаси, график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Усто Мўмин тахаллуси билан ижод қилган Александр Николаев (1897–1957) дунёга келди.

1914 йил – Тавалло, Мунавварқори, Авлоний, М. Подшохўжаев, Ҳусанхўжа Дадахўжа ўғли (ёзувчи Саид Аҳмаднинг отаси), Саидабдулло Саидкарим ўғли Саидазимбоев, Комилбек Норбеков каби жами 12 киши биргаликда Тошкентда “Нашриёт” ширкатини тузиб, китоб чиқаришни йўлга қўйди.

1915 йил – “Қилди” лақабли махфий хизматчининг берган маълумотига кўра, Миркомилбой Мирмўминбоев дунёда содир бўлаётган сиёсий воқеаларга доир махфий нашрларни тошкентлик А.Чанишевга топширган.

1920 йил – Файзулла Хўжаев Бухоро Халқ Совет Республикаси милиция бошлиғи бўлди.

1923 йил – Тошкентдаги Бухоро Бош консулхонаси Бухоро Халқ Совет Республикасининг Туркистон Автоном Совет Республикаси ҳузуридаги сиёсий-иқтисодий ваколатхонаси сифатида қайта тузилди.

1947 йил – режиссёр, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Салимов таваллуд топди.

1995 йил – “Меҳнат шуҳрати”, I ва II даражали “Шон-шараф” орденлари таъсис этилди.

1995 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди.

1996 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”, “Селекция ютуқлари тўғрисида”, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”, “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди.

1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ташкил қилинди.

1997 йил – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси қабул қилинди.

2000 йил – мамлакатнинг олий ҳарбий мукофоти – “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилди. Орден 925 пробали кумушдан тайёрланади, у кўкракнинг ўнг томонига, “Амир Темур” орденидан кейин тақилади.

2001 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида” қонунлари қабул қилинди.

2001 йил – Тошкент шаҳрида академик драма театри янги биносининг очилиш маросими бўлди.

2004 йил – Тошгузар–Бойсун–Қумқўрғон темир йўлининг 1-босқичи – Тошгузар–Деҳқонобод участкаси (56,8 километр) қуриб битказилди.

2005 йил – Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи қайта очилди. Ўзбек либослари галереяси, Болалар ижодиёти уйи фойдаланишга топширилди.

ЖАҲОН ТАРИХИДА:

1410 йилЖалойирийларнинг 1382–1410 йиллардаги султони Аҳмад Жалойир ибн Султон Увайс қўшини Табриз яқинида қора қўюнлилардан бўлган Қора Юсуф томонидан тор-мор келтирилди, ўзи эса қатл этилди.

1483 йил – Франциянинг 1461–1483 йиллардаги қироли Людовик ХИ (1423–1483) вафот этди.

1659 йилбобурийзода Шоҳ Жаҳоннинг катта ўғли ва валиаҳди Дорошукуҳ (1616–1659) укаси Аврангзебдан қочиб юрганда Дадар вилояти ҳокими Малик Жевоннинг хиёнати сабабли қўлга олиниб, қатл қилинди.

1705 йил – инглиз мутафаккири, ассоциатив психология асосчиларидан бири Дейвид Хартли (1705–1757) дунёга келди. Унинг фикрича, ривожланишга ундовчи кучлар – роҳат ва азобдир.

1748 йил – француз рассоми, инқилобий классицизмнинг етакчи намоёндаси Жак Луи Давид (1748–1825) дунёга келди. У император Наполеоннинг биринчи рассоми бўлган.

1852 йил – голланд кимёгари, физик кимё ва стереокимё асосчиларидан бири Якоб Хендрик Вант-Гофф (1852–1911) дунёга келди. У 1901 йилда Нобел мукофотининг биринчи лауреати бўлди.

1860 йил – биринчи британ трамвайи ишга туширилди.

1871 йил – инглиз физиги, радиоактивлик ва атомнинг тузилиши тўғрисидаги таълимот асосчиларидан бири Эрнст Резерфорд (1871–1937) таваллуд топди. У ҳозирги замон ядро физикасига асос солди. Кўпгина дунёга машҳур физик олимларни тарбиялаб етиштирди. 1908 йилда Нобел мукофоти лауреати бўлди.

1877 йил – органик кимёгар, академик Александр Арбузов (1877–1968) дунёга келди. У Арбузов реакцияси муаллифи.

1901 йил – инглиз кашфиётчиси Хюберт Сесил Брут электр чангютгични патентлади.

1981 йил – Эрон Ислом Республикасида Муҳаммад Али Ражоийнинг шу йилнинг 2–30 августидаги қисқа президентлик муддати ниҳоясига етди.

1884 йил – швед физик кимёгари, Швед қироллик Фанлар академияси аъзоси Теодор Сведберг (1884–1971) дунёга келди. У 1926 йилда Нобел мукофоти лауреати бўлди.

1912 йил – америкалик физик, АҚШ Миллий Фанлар академияси аъзоси Эдвард Миле Парселл (1912–1997) дунёга келди. У 1959 йилда Ф. Блох билан ҳамкорликда Нобел мукофоти лауреати бўлди.

1922 йил – грек-турк уруши (1919–1922) даврида Думлупинар ёнида Мустафо Камол Отатурк қўмондонлиги остидаги турк армияси грек босқинчилари устидан ғалаба қозонди.

1928 йил – немис физиги Вилгелм Вин (1864–1928) вафот этди. У 1911 йилда Нобел мукофоти лауреати.

1940 йил – инглиз физиги, металларнинг электрон назарияси асосчиларидан бири Жозеф Жон Томсон (1856–1940) вафот этди. У 1897 йилда электронни кашф этиб, унинг зарядини ва массасини аниқлаган. 1906 йилда Нобел мукофоти лауреати.

1940 йил – СССРда ўтхонасиз биринчи паровоз синовдан ўтказилди.

1945 йил – Хитой таркибида бўлиб келган Гонконг яна инглизлар қўл остига ўтди.

1946 йил – Германияда Рейнландпфалтс ери ташкил этилди.

1948 йил – Берлинда ғарбий маркани бекор қилиш тўғрисида тўрт томонлама Битимга келинди.

1954 йилБелорусия давлат арбоби, 1994 йилдан Белорусия Республикаси Президенти Александр Лукашенко таваллуд топди.

1957 йил – СССРда чет элликлар учун бешта шаҳар очилди.

1973 йил – Кенияда филларни ов қилиш таъқиқланди.

1976 йил – Муҳаммад Абдулазиз Саҳройи Кабир Араб Демократик Республикаси президенти лавозимини бажаришга киришди.

1990 йил – Татаристонда Давлат мустақиллиги тўғрисида Декларация қабул қилинди.

1991 йил – Озарбайжон Олий Кенгаши Давлат мустақиллиги тўғрисида Декларация қабул қилди.

1991-йил – Тожикистон халқ ёзувчиси, асли самарқандлик Фотех Ниёзий (1914–1991) вафот этди.

1993 йилЭйфел минорасига 150 миллионинчи ташрифчи кўтарилди.

Ўзбекистон Миллий университети талабаси

Алишер Эгамбердиев тайёрлади


12 343
ЎзА