ЎзА Ўзбек

07.08.2020 Чоп этиш версияси

Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивали ўтказилади

Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлар Федерацияси томонидан Турк дунёси маданияти, санъати ва кино жамғармаси билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилади, дея хабар бермоқда "Ўзбеккино" миллий агентлиги Ахборот хизмати.

Фестиваль бутун турк дунёси киноижодкорларини учрашувлар ўтказиш, фикр ва ғоялар алмашиш учун бирлаштиради. Иштирокчи мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Мухтор турк Республикалари, Македония, Косово, Венгрия ва турк ҳамда унга яқин (қардош) жамоалар ўрин олган.

Ўзбекистондан "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов фестиваль Кенгашининг фахрий аъзоси, машҳур кинорежиссёр Рашид Маликов эса ҳайъат аъзоси ҳисобланади.

Фестивалнинг мақсади ҳужжатли фильмлар кино ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга ҳисса қўшишдан иборат.



6 845
ЎзА