ЎзА Ўзбек

25.03.2019 11:14:56 Чоп этиш версияси

Тошкентда илк бор замонавий санъатлар маркази ва катта театрлар қошида музейлар очилади


Яқин кунларда пойтахтимизда замонавий санъатлар марказининг очилиши кутилмоқда.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият маркази ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилади.

Янги муассаса жорий йилнинг апрель ойидан ўз фаолиятини бошлайди.

12 апрель куни марказ биносида таниқли режиссёр Саодат Исмоилованинг “Қўрғончироқ” деб номланган шахсий кўргазмаси очилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ʼʼТеатр томошалари ҳафталигиʼʼ доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри қошида тарихий музейи очилиши режалаштирилган.

Музейда театр тарихига доир суратлар, кийимлар, саҳна асарлари муҳрланган диск ва кассеталар билан бир қаторда турли экспонатлар бўлади.