Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 18:50 Чоп этиш версияси

Тошкентда "Эҳтиром" мукофоти соҳиблари тақдирланмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги "Эҳтиром" мукофоти соҳибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда. 

Тадбирда санъатнинг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз, режиссёр ва хонандалар, бастакорлар, мусиқа ижрочилари, музей ва театр мутасаддилари, олий таълим масканларининг профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари таклиф этилган. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз зиёлилари билан учрашуви чоғида санъатнинг барча йўналишлари, адабиёт, медиа соҳага эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга оид амалий чора-тадбирлар билан бирга ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларнинг диди ва тафаккурини тўғри шакллантиришда ижодкорлар зиммасидаги масъулиятни янада кучайтириш борасида долзарб вазифалар белгиланди. 

Тадбирда санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган ижодкорлар тақдирланмоқда.

Назокат Усмонова, ЎзА
10 500