ЎзА Ўзбек

31.07.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳрида замонавий кинотеатр қурилмоқда

Тошкент шаҳрида замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та залдан иборат янги кинотеатрнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Кинотеатр 3D форматда бўлиб, 1000 кишига мўлжалланган. Бугунги куннинг талабига мос, замонавий кўринишда жиҳозланаётган кинотеатрда киношинавандалар учун барча шароитлар яратилмоқда.

Иншоот Канаданинг "MB ARCHITECTS" компанияси лойиҳаси асосида қурилмоқда.

Кинотеатр репертуарида ўзбек ва хориж фильмлари ҳамда болажонлар учун мультфильмлар жой олиши режалаштирилган. “Riviera” савдо-кўнгилочар маркази таркибида қад ростлаётган янги кинотеатр заллари ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, халқаро стандартдаги Barco ва Christie кинопроекторлари ҳамда MAG ва DOLBY тизимлари билан жиҳозланмоқда.

6 460
ЎзА