Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.11.2017 17:20 Чоп этиш версияси

Тошкент мода ҳафталиги доирасида ёш дизайнерлар ижодининг намойиши бўлиб ўтди

Тошкент мода ҳафталиги доирасида ёш дизайнерлар ижодининг намойиши бўлиб ўтди "Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида ҳар йили ўтказилиши яхши анъанага айланган мазкур мода ҳафталиги юксак ижодий савияси билан кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Мазкур соҳада ўз фаолиятини эндигина бошлаётган кўплаб ижодкорларнинг либос коллекциялари етук мутахассислар томонидан сараланиб, уларнинг мукаммаллари танлаб олинди. Эътиборга молик жиҳати, ёш дизайнерлар ижоди танловида касб-ҳунар коллежлари, олий таълим масканларида билим олаётган қизлар билан бирга ательеларда ишлаётган чевар қизлар ҳам фаол қатнашди.

7.JPG

18.JPG

20.JPG

24.JPG

29.JPG

44.JPG

– Мазкур намойиш учун юртимизда ишлаб чиқарилган шойи матосидан аёллар учун ёзги ва баҳорги либослар коллекциясини тайёрладик, – дейди дизайнер Фазилат Ортиқова. – Дугонам Дилнавоз Мамажонова билан биргаликда ишлаб чиқилган бу либослар миллий фасонларнинг замонавий талқинига асосланади.

Ёш дизайнерлар ижоди намойишида либослар, спорт кийимлари ва бошқа маҳсулотлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
3 476






Все о погоде - Pogoda.uz