ЎзА Ўзбек

19.12.2019 Чоп этиш версияси

“Тонгги фаришта”

“Тонгги фаришта”

Янги китоб
Шундай касб эгалари борки, уларнинг ҳаётини ижодкорлар ҳар куни ҳам қаламга олавермайди. Лекин, улар ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан ҳаётимизни янада файзли бўлишига ҳисса қўшадилар. Улар куннинг совуғида ҳам, иссиғида ҳам хизмат қилишади-ю, ҳеч қандай мукофотларга даъво қилишмайди. Бу ободонлаштириш ходимлари.

Ёзувчи Мирзапўлат Тошпўлатов айнан шу заҳматкаш инсонларни фаришталарга менгзади. Адибнинг янги нашрдан чиққан “Тонгги фаришта” китоби ободончилик хизматида фаолият олиб бораётган бир оиланинг ҳаёти мисолида катта муаммоларни очиб беради. Жамиятдаги табақаланиш, бойлик ва меҳр, инсонийлик ва оддийлик, яхшиликка эҳтиёжманд бўлган ҳар қандай инсонга шунчаки ёрдам қилиш завқи... Буларнинг барчаси асар композициясидан ўрин олган.

Асар қаҳрамонлари ўз касбини севади. Уларга бошқаларнинг муносабати ҳам қизиқ эмас. Асосий ғоя ҳалолликда. Меҳнат ортидан келадиган бахт ҳаммасидан ҳам ширин улар учун.

Энг асосийси асарда эзгулик тарғиб қилинади ва оддий инсонларнинг ташвишлари, кундалик тарзи очиб берилади.

Ушбу асар асосида “Ўзбектелефильм” ДУК ижодкорлари томонидан “Фаришта” деб номланган телесериал ҳам суратга олиниб олиниб, телеканалларда намойиш этилди.

4 362
ЎзА