ЎзА Ўзбек

18.06.2018 11:11 Чоп этиш версияси

“Тийрамоҳ”

48920_original.jpg

– Во-оо-оҳ, садқанг бўлай, Темурхон!
Дунё дунё бўлиб, Темурхондек улуғ соҳибқиронни кўрмаган. 
Бани башар у зотнинг қаршисида зир титираган, жаҳоннинг 
энг сулув қизлари ва ноз-истиғнонли не-не аёллари унинг бир 
лаҳзалик канизаги, чўриси бўлиш учун жон беришга ҳам шай турган.

Иван Буниннинг "Темурхон" ҳикоясидан.

Жаҳон адабиёти, айниқса, Иван Бунин ижоди ихлосмандлари учун ажойиб туҳфа – унинг қаламига мансуб ўттизга яқин ҳикоя ва юздан ортиқ шеър биринчи маротаба қамровдор тўплам ҳолида ўзбек китобхонлари эътиборига ҳавола этилди.

02.jpgЖаҳон адабиётининг дурдоналарини, шу жумладан, дунё адибларининг неча юз йиллар давомида улуғ аждодимиз – буюк давлат арбоби ва музаффар саркарда, моҳир дипломат ва бунёдкор зот, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур ҳақида яратган сара асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ғоят долзарб аҳамиятга эга.

Истиқлолнинг ўтган чорак асрлик даврида ўзбек китобхони айни шу мавзуда қалам тебиратган Ғарб адабиёти намоёндаларидан – Кристофер Марло, Георг Гендал, Йоҳанн Волфганг Гёте, Эдгар Алан По, Ҳилда Ҳукҳэм, Хорхе Луис Борхес, Люсьен Керен каби адибларнинг асарлари билан танишиш имконига эга бўлади.

Атоқли рус шоири ва ёзувчиси, рус адиблари орасидан адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотининг илк совриндори (1933 йил) Иван Бунин жаҳон адабиётининг ана шундай йирик намояндаларидан биридир. 
1212.jpg

Иван Алексеевич Бунин 1870 йил Россиянинг Воронеж шаҳрида туғилиб, 1953 йилда Парижда вафот этган. У ҳаёти давомида назмда ҳам, насрда ҳам сермаҳсул ижод қилган. Адибнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган бўлса-да, айниқса, унинг ўзбекчага ўгрилган назмий асарлари жуда оз. 

Жаҳон адабиёти, айниқса, Иван Бунин ижоди ихлосмандлари учун ажойиб туҳфа – унинг қаламига мансуб ўттизга яқин ҳикоя ва юздан ортиқ шеър биринчи маротаба қамровдор тўплам ҳолида ўзбек китобхонлари эътиборига ҳавола этилди. 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзо томонидан тузилган ушбу тўпламга академик Бахтиёр Назаров масъул муҳаррирлик қилган. Академик Акмал Саидовнинг китобдаги сўзбошисида Иван Буниннинг ҳаёти ва ижодига муфассал тўхталилган. 

Эътиборлиси, тўпламда адибнинг ҳикоя ва шеърлари хронологик тартибда, яъни ёзилган санаси бўйича жойлаштирилгани Иван Бунин ижодидаги юксалиш жараёнлари ҳақида китобхонда муайян тасаввур шаклланишига хизмат қилади. 

Ушбу тўпламга адибнинг “Хазонрезги” (“Листопад”) достони сарлавҳасининг ўзбекона талқини – “Тийрамоҳ” деган ном берилган.

Ишонамизки, ушбу тўплам адабиёт ихлосмандларига манзур бўлиб, жавонидаги энг сара китоблар қаторидан жой олади. 

ЎзА
5 878