ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

Темурийлар даврига оид мис танга топилди

Темурийлар даврига оид мис танга топилди

ЎзФА Археологик тадқиқотлар институтининг мутахассислари Навоий вилоятида яна бир тарихий ёдгорлик топди. У қўриқлаш минораси қолдиғи эканлиги аниқланди. Шунингдек, темурийлар даврига оид мис танга, XI-XIII асрларга оид сирланган ва сирланмаган сопол идиш парчалари ҳам топилди.

ҚЎРИҚЛАШ МИНОРАСИ

Ёдгорлик чўкинди геологик жинслардан таркиб топган баландлиги тахминан 80-100 метрлик тик қоя устига қурилган. Жойланиши тарихий-стратегик жиҳатдан қулай, Нурота тоғ тизмасини кесиб ўтадиган довоннинг энг юқори қисмида жойлашган бўлиб, ўтиш йўлини назорат қилувчи қўриқлаш минораси қолдиғи эканлиги аниқланди.

photo5460623941736442558.jpg

Ушбу жойдаги археологик кузатувлар натижасида XI-XIII асрларга оид сирланган ва сирланмаган сопол идиш парчалари, темирдан ясалган япроқсимон пайкон учи, 22х22х4 см. ўлчамдаги пишиқ ғишт бўлаклари ҳамда темурийлар даврига оид мис танга, 25-27х25-28х4-5 см. ўлчамдаги пишиқ ғишт қолдиқлари, сирланмаган сопол идиш парчалари топилди.

Қўшимча тарзда темирга ишлов бериш қолдиқларининг кузатилиши шу атрофда темир ишлаб чиқариш устахоналари мавжуд бўлганлигини кўрсатади.

Кузатувлар жараёнида Македониялик Искандар (юнон даври) даврига оид топилмалар кузатилмаган, дея хабар беради ЎзФА.

5 037
ЎзА