ЎзА Ўзбек

12.12.2019 Чоп этиш версияси

Текширув тартибини бузган раҳбар лавозимидан озод этилди

Текширув тартибини бузган раҳбар лавозимидан озод этилди

Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан ўтказилаётган текширишлар қонуний ёки ноқонуний эканини доимий назорат қилиб келади.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан “STAR ALFA PROGRES” МЧЖ фаолияти бўйича ўтказиш текширув тартиби бузилгани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан текширув тартибини бузган шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Натижада ўтказилган текширув давомида расмийлаштирилган далолатнома ва текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилиниб, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи О.З.га нисбатан жарима интизомий жазоси қўлланилди. Ўз навбатида, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекцияси бошлиғи А.Ж. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекцияси бош ва етакчи инспекторлари С.Ш. ва С.А.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, улар суд томонидан ҳуқуқбузар, деб топилди.

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.

2 894
ЎзА