ЎзА Ўзбек

03.09.2019 Чоп этиш версияси

Театрларда янги мавсум бошланди

Театрларда янги мавсум бошланди

Истиқлол айёми шукуҳи кезиб юрган шу кунларда мамлакатимиз театр жамоалари ўзининг янги ижодий мавсумини ҳам бошлаб юборгани санъат мухлислари учун ўзига хос совға бўлмоқда.

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри ўзининг янги ижодий мавсумини театрлаштирилган концерт дастури билан бошлади. Театр фаолияти тўрт йўналишга асосланади. Жаҳон мусиқий театрларининг олтин фондига тааллуқли классик асарлар, ўзбек ижодкорларининг саҳна асарлари, МДҲ давлатлари муаллифларининг замонавий оперетта йўналишидаги асарлари, болаларга бағишланган спектакллар. Бироқ енгил юмор, ҳазил-мутойиба билан асосий иллатлар, камчиликларга эътибор қаратиш мазкур жамоа йўналиши ва иш услубида устувор ўрин эгаллайди. Зеро, ушбу йўналишдаги спектакллар ҳамма вақт томошабинларда катта қизиқиш уйғотиб келган.

Истиқлол йилларида, айниқса, кейинги йилларда юртимизда театрларга кўрсатилаётган эътибор ушбу ижодий жамоа фаолиятида ҳам ўз ифодасини топди. Театр замонавий саҳна, техник ва бошқа жиҳозлар, ижодий воситалар билан таъминланди. Жамоа сафига истеъдодли ёшлар тобора кўпроқ кириб келмоқда.

photo_2019-09-04_01-03-17.jpg

photo_2019-09-04_01-03-23.jpg

photo_2019-09-04_01-03-41.jpg

photo_2019-09-04_01-03-51.jpg

10 128
Н.УСМОНОВА, Фарҳод Абдурасулов олган суратлар, ЎзА