ЎзА Ўзбек

14.03.2019 19:13 Чоп этиш версияси

Тасвирларда аёл тимсоли

Тасвирларда аёл тимсоли

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи “Қалъа ёдгорлик мажмуаси” тасвирий санъат галереясида очилган кўргазма шундай номланди.

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросимида юртимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор, Ўзбекистонда тасвирий санъат ривожи, бу борада эришилаётган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Кўргазмадан музей фондида сақланаётган ҳамда вилоят таниқли мусаввирларининг аёл, она тимсоли, уларнинг ҳаёти, фаолияти, ички кечинмалари акс этган тасвирий санъат асарлари жой олган.

Ўзбекистон халқ рассоми Абдулхақ Абдуллаевнинг “Она портрети”, “Анбар Отин”, “Увайсий”, таниқли мусаввирлар Ҳикмат Раҳмоннинг “Зулфия”, Ҳасанбой Саидовнинг “Самар Бону”, “Ҳанифа Солиҳова”, Улуғбек Болтабоевнинг “Нодира” асарлари кўпчиликда катта таассурот қолдирмоқда. Шунингдек, Жўра Асран, Дурдона Казиева каби мўйқалам усталарининг ўзбек аёлига хос ибо-ҳаё, ички гўзаллик, меҳмондўстлик ва сахийлик, орзуларга тўла беғубор ёшлик тимсоллари акс этган бетакрор асарлари тасвирий санъат ихлосмандларида қизиқиш уйғотмоқда.

1.jpg

2.jpg

3.jpg

5.jpg

Ф.Убайдуллаев, З.УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА
5 167