ЎзА Ўзбек

01.05.2018 15:02 Чоп этиш версияси

Талабалар театр-студиялари фестивали

Талабалар театр-студиялари фестивали Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида талабалар театр-студиялари фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар ушмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар театр-студиялари маданият ва санъат соҳасидаги ўз билимларини синовдан ўтказди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Жайҳун” театр студияси “Умрнинг тўрт куни” саҳна асари билан “Энг яхши спектакль” номинацияси ғолиби бўлди ва фестивалнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
17 358