ЎзА Ўзбек

03.12.2018 19:24 Чоп этиш версияси

Табиатдан гўзаллик излаб...

Табиатдан гўзаллик излаб... Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Хуршид Зиёхоновнинг “Юлдузларни сайқалловчи шамол” ҳамда Людвига Нестеровичнинг “Тош шеърияти” номли шахсий кўргазмаси иш бошлади.

Х.Зиёхонов асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейида, шунингдек, Россия, Қозоғистон, Голландия, Франция, Германия, Англия, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Марокаш, Туркия ва Хитой галереяларида ҳамда турк халқлари замонавий санъат музейидан жой олган.

Х.Зиёхонов асарларида шаҳар манзаралари, фольклор мотивлари, метафорик образлар акс этган.

Серқирра ижодкор Людвига Нестерович ижодини кузатар экансиз, тошдан ясалган санъат асарлари ҳайратингизни оширади.

Ҳайкалтарошнинг асарлари мамлакатимиз музейлари ва чет элдаги шахсий коллекцияларда сақланади.

photo5199569799351478962.jpg

photo5199569799351478963.jpg

photo5199569799351478964.jpg



Г.Бобоева, М.Амин (сурат), ЎзА
8 594