ЎзА Ўзбек

16.11.2012 19:56 Чоп этиш версияси

Табиат ва рассом

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Табиат ва рассом” мавзуидаги анъанавий кўргазма ташкил этилди.

Мамлакатимизда табиат мусаффолигини сақлаш, унинг бебаҳо неъматларини асраб-авайлаш, ёшларнинг экологик билими ва маданиятини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бадиий академия томонидан ҳар йили ўтказилаётган “Табиат ва рассом” мавзуидаги кўргазма ҳам ушбу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Бу гал кўргазмада мамлакатимиз таниқли мўйқалам соҳиблари билан бирга, ёш рассомларнинг жонажон Ватанимизнинг мафтункор табиати турли йўналиш ва услубларда акс эттирилган икки юздан зиёд асари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.


ЎзА, Н.Усмонова, Сарвар Ўрмонов (сурат)
9 198