Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2018 12:57 Чоп этиш версияси

Тўра бува жоме масжидини билмаганлар Яланғоч ота масжиди ҳам дейишади

Тўра бува жоме масжиди пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Беш капа” маҳалласи ҳудудида жойлашган. Бу жой халқ тилида “Яланғоч” масжиди деб ҳам юритилади. 

Боиси, Тўра бува масжиди Яланғоч қабристони билан туташ. Қабристон тахминан 400-500 йилдан буён мавжудлиги айтилади. Қабристоннинг Яланғоч деб номланишининг сабаби шу масжидда 1920-1937 йилларда хизмат қилиб ўтган Яланғоч ота, яъни (Тўра бува) номи билан аталиб кетган. Бу инсонни Яланғоч ота дейилиш сабаби қишин ёзин битта яхтакда гулхан атрофида ўтирган.

Тўра бувадан сўнг бу масжидда Тўра буванинг укалари Улуғхон ота уруш даври тугагунча хизмат қилган. Улардан кейин эса Улуғхон отанинг ўғли Азизхон ота 1945 йилдан тахминан 1973 йилгача хизмат қилган. Узоқ тарихга эга бу масжид мустақиллик йилларида янгидан замонавий қилиб қайта қурилиб масжидга Тўра бува номи берилган. Қабристонда тахминан 300 йил аввал ўтган Тиловул ота ва Яланғоч ота қабри устида мақбара қурилган. 1995 йил қурилиш бошланиб 1996 йил тамомланган. 

Бу каби муқаддас жойлар инсонларни турли хато ишларни қилиб, нотўғри йўлдан юриб, гуноҳга ботишдан асрайдиган, инсофли-диёнатли бўлишга, ўзидан фақат яхшилик қолдириш сингари хайрли амалларни бажаришга чорлаган. Инсонларнинг қалби ва онгида чин инсоний фазилатларни қарор топтириш, одоб-ахлоқ, ўзаро дўстона муносабатлар, қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш, ота-она ва фарзандлар бурчлари, меҳр-оқибат, ҳалоллик, адолат сингари инсоний қадриятларни улуғлашга ундаб келган. 

Бу масканда кичик кутубхона ҳам мавжуд. Масжид маҳалланинг ёшу кексалари билан доим гавжум. Асосий хонақоҳда бир вақтда уч юздан зиёд киши намоз ўқиши мумкин. Ҳайит намозларида бу ерда бир ярим мингтагача юртдошларимиз жамланади.

ЎзА
11 055