ЎзА Ўзбек

28.05.2018 19:20 Чоп этиш версияси

Сувора – қадимий ва миллий мусиқанинг ўзига хос бренди

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида "Сувора" деб номланган мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Жонли ижро, миллий мусиқа тарихига бағишланган тадбирга юртимиз ва хорижлик санъат ихлосмандлари таклиф этилди.
Мамлакатимизда номоддий маданий меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, оммалаштиришга доимий эътибор қаратилмоқда.

Сувора қадимий миллий мусиқамизнинг ўзига хос бренди саналади. Ўта мураккаб саналган бу мусиқа хонандадан фавқулодда истеъдод, юксак созандалик маҳорати, жўшқин овоз соҳиби, шеърият билимдони бўлишни талаб этади. Шу боис, уни наинки юртимиз, балки чет эллик санъат ихлосмандлари ҳам катта қизиқиш ва эътибор билан тинглайди.

Кечада Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари сувора йўналишида куй-қўшиқлар ижро этди.

Н.Усмонова, ЎзА
3 986