ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

“Современник”нинг чипталари бепул тарқатилди

“Современник”нинг чипталари бепул тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Алишер Усмоновнинг “Искусство, наука и спорт” (Санъат, илм-фан ва спорт) Хайрия жамғармаси томонидан 15-24 ноябрь кунларида “Современник” Москва театрининг гастроллари Ўзбекистон давлат Ёшлар театри ва А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида “Уч опа-сингил“ ва “Неформат” спектаклларининг намойишлари билан давом этиб келмоқда.

Шу кунларда, Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари ушбу спектакллар намойишларидан баҳраманд бўлишмоқда.

Маданият вазирлиги Алишер Усмоновнинг “Искусство, наука и спорт” (Санъат, илм-фан ва спорт) Хайрия жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган бундай совға учун миннатдорлигини билдиради.

Энг асосийси, бепул тарқатилган чипталар аллакимларнинг қўлларида нақд пул эвазига сотилиши “www.olx.uz › obyavlenie › bilety-na-sovremennik-tri-sestry-ID1QcTJ Билеты на Современник Три сестры: 500 000 сум” жуда ачинарли ҳолатдир.

Маданият вазирлиги огоҳлантиради, барча чипталар бепул тарқатилмоқда, кимда-ким сотилишини аниқласа, 71 256-44-72, 71 256-05-45 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб маълум қилишингизни сўрайди.

2 809
ЎзА