ЎзА Ўзбек

06.03.2020 Чоп этиш версияси

Сизла ҳаёт бардавом, диллар мангу нурафшон

Сизла ҳаёт бардавом, диллар мангу нурафшон

Фарғонада ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Асосий байрам тадбири Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида бўлиб ўтди. Бу масканга жам бўлган хотин-қизлар тимсолида аёл зотининг меҳнат ва машаққатлар ичра кўтарилган қадди, нафосат ва ҳаёга ўралган муҳтарам сиймоси гавдаланди.

Тантаналар залига хушнуд қадамлар билан кириб келаётган нуроний онахонлар, миллатимиз фахр-у ифтихорлари бўлган фермер, педагог, олима, санъаткор, шифокор, ҳарбий, иқтисодчи, тадбиркор, ҳунарманд аёллар ва она юртнинг бахтли қизлари, дилбар опа-сингиллар эҳтиром рамзи – гуллар билан кутиб олинди. Сарой фойесида ташкил этилган миллий кўргазма Фарғона аёлларининг меҳнатсеварлиги, нозик диди ва маҳоратини намойиш этди.

31.jpg

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев барча хотин-қизларни гўзал айём билан қутлади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билар мамлакатимизда хотин-қизларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фидокорона ва самарали меҳнатини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони бу йил ҳам ўзининг муносиб соҳибаларини топди. Ушбу юксак эътирофга сазовор бўлган Лариса Денисова, Зебихон Рустамова, Мавжуда Хурсанова, Юлдузхон Олимова, Ёрқиной Эргашева, Мастура Зияева сингари 21 нафар фарғоналик аёлларга ушбу кўкрак нишони тантанали топширилди.

29.jpg

27.JPG

– Ушбу мукофот мен орқали барча фарғоналик олима аёлларимизга берилди, – дейди Фарғона давлат университети тупроқшунослик кафедраси профессори Саноатхон Зокирова. – Хотин-қизларнинг илм-фан ривожи йўлидаги изланишларини қадрлаётган Президентимизга раҳмат.

Вилоят ҳокимлиги томонидан барча туман-шаҳарлардаги энг илғор, намунали, ташаббускор ва тадбиркор хотин-қизлар, фаол ва ибратли оилаларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловнинг 15 та номинацияси бўйича ғолиб номи эътироф этилди, уларга вилоят ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

25.jpg

24.jpg

Оилада уч ўғилни эл корига ярайдиган инсонлар этиб камолга етказдик, – дейди танловнинг “Энг намунали шифокорлар оиласи” номинацияси ғолиби, Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Мавлуда Файзуллаева. –Турмуш ўртоғим шифокор-анестезиолог. Ўзаро меҳр-оқибат, илмга ҳурмат, элга хизмат, давлат ва юрт ишига сидқидилдан бел боғлаш оиламизнинг қутлуғ шиори. Бугунги рағбат эса бизни янада ибратли ва фидойи бўлишга ундади.

Санъат усталари, хонанда ва ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий-мусиқий дастур намойиш этилиб, гўзаллик байрами шукуҳи янада ортди.

23.JPG

15.jpg

11.jpg

10.JPG

5.JPG

2 442
М.СУЛАЙМОНОВ, Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА