Ёзувчининг 80 йиллиги муносабати билан Термизда Шукур Холмирзаев номидаги ижод мактаби очилса нур устига нур бўлар эди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимизда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси айниқса илм-фан ва ижод аҳлини чексиз мамнун қилди.

Президентимиз давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ миллий маданиятимиз, адабиётимиз ва санъатимиз ривожига алоҳида ва доимий эътибор қаратиб келмоқда. Юқорида зикр этилган ҳужжат ҳам фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Лойиҳада Ўзбекистон халқ ёзувчиси, улуғ адиб Шукур Холмирзаевнинг ҳам номи қайд этилган. Шукур акани дунё даражасидаги адиб деб биламан. Ёзувчининг 80 йиллиги муносабати билан Термизда Шукур Холмирзаев номидаги ижод мактаби очилса нур устига нур бўлар эди.

Буюк ёзувчининг уй-музейини очиш ҳам айни муддао, бу ёшлар учун, халқимиз учун ниҳоятда зарур. Шукур акани эъзозлаш, асарларини ўқиб-ўрганиш, таҳсил олган мактабни у кишининг номи билан аташ, Тошкент ва Термиз шаҳарларида ҳайкал ўрнатиш, кўчаларга номини бериш, бу адабиётни улуғлаш, халқимизни китоб ўқишга ундаш, маънавиятни юксалтиришдир.

Шукур Холмирзаев 100 йилда бир дунёга келадиган улуғ адиблар сирасига киради. Адиб ҳар қандай оғир паллада ҳам рост гапни айтишни ўргатиб кетди. Машаққатли пайтларда ҳам адабиётдаги, ҳаётдаги эътиқоди мустаҳкам эди. Бор гапни, ҳақиқатни айтишни бугунги авлод Шукур акадан ўрганиши керак.

Сурхондарё аҳли бошқа вилоятлардаги ижод мактабларига чексиз ҳурмат ва ҳавас билан қараган ҳолда, вилоят маркази Термиз шаҳрида Шукур Холмирзаев ижод мактаби барпо этилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва чин юракдан олқишлайди. Ишонамизки, мактаб биноси юксак замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилади ва вилоят аҳлининг ғурурланадиган, том маънодаги маънавият-маърифат масканларидан бирига айланади.

Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги Сурхондарёда адабиёт кунлари доирасида олий мақомда ўтказилса, воҳа ҳаётида жўшқин адабий воқеликка айланса, нур устига нур бўлар эди. Зеро, бу аҳоли, айниқса, ёшларни китобга ошно этиш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, энг муҳими, миллий ўзлигини англаган, замонавий илм-фан ва технологиялар сирини пухта ўзлаштирган авлодни тарбиялашга хизмат қилади.

Менгнор ОЛЛОМУРОД, 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги қандай нишонланади?