ЎзА Ўзбек

20.03.2020 Чоп этиш версияси

Шовотда халқаро физика ва математика мактаб-интернати очилади

Шовотда халқаро физика ва математика мактаб-интернати очилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Хоразм вилоятининг Шовот туманида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатини ташкил этиладиган бўлди.

Мазкур таълим муассасаси ҳудуддаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати негизида фаолият бошлайди.

Бунинг учун мактаб биноси реконструкция қилиниб, капитал таъмирланади ва қайта жиҳозланади. Шунингдек, бу ерда 20 ўринли тураржой биноси қурилади.

Қарорда белгиланишича, халқаро мактабда табиий фанлар ҳамда чет тиллари чуқур ўқитилади. Дарс машғулотларини ўтиш учун юқори касб маҳоратига эга маҳаллий ва хорижий педагоглар жалб қилинади.

Ҳужжатда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактабнинг 7-синфига 60 нафар ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган. Қолаверса, бу ерда хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳисобланган, тегишли фанларни ўзлаштиришга иштиёқи бўлган иқтидорли ўқувчиларнинг шартнома асосида таълим олиши учун ҳам имконият яратилади.

2 026
ЎзА