ЎзА Ўзбек

14.04.2019 12:56 Чоп этиш версияси

“Шердор” мадрасаси ҳовлисида концерт ташкил қилинди

“Шердор” мадрасаси ҳовлисида концерт ташкил қилинди

Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиши ассоциацияси ташкил топганлигининг 30 йилллигини нишонлашга бағишланган халқаро тадбирлар доирасида Регистон майдонидаги “Шердор” мадрасаси ҳовлисида концерт ташкил қилинди.

Концертда Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ҳамда унинг шогирдлари Темурийлар санъати тарғиботчилари бўлган француз меҳмонлари учун буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз тиклаган қадимий мақом қўшиқларини ижро этишди.

Концерт Франциядан келган меҳмонлар, шунингдек, Самарқанд зиёратига келган юртимиз аҳлига жуда манзур бўлди.

photo_2019-04-14_12-54-20.jpg

Меҳмонлар номидан сўз олган Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиши ассоциацияси раҳбари Фредерик Брессан хоним вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Гўзал қўшиқлар ижроси учун Муножот Йўлчиевага ташаккур айтиб эсдалик совғалар ҳадя қилди.

photo_2019-04-14_12-54-27.jpg

Каримберди Тўрамурод,ЎзА
3 910