“Шарқ тароналари”нинг янги рамзи тасдиқланди
Айни пайтда Самарқанд шаҳрини фестивалнинг ушбу янги рамзи билан безатиш ишлари олиб борилмоқда.
26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кутилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг янги логотипи Ўзбекистон Бадиий академияси ва республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан яратилган янги логотипи тасдиқланди.
Айни пайтда Самарқанд шаҳрини фестивалнинг ушбу янги рамзи билан безатиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, бу йил фестивалда дунёнинг 78 давлатидан 300 дан ортиқ хорижлик меҳмонлар қатнашиш истагини билдирган.
Илк меҳмонлар – Туркманистон (“Арчабил”) ва Тожикистон (“Badakhshan”) мусиқий жамоалари 24 август куни Самарқандга етиб келади.
Фестиваль иштирокчиларининг асосий катта гуруҳлари 25-26 август кунлари Самарқанд темирйўл вокзалида тантанали кутиб олинади.