Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

20.07.2018 14:21 Чоп этиш версияси

Шаҳноза мамлакат босқичида иштирок этади

Шаҳноза мамлакат босқичида иштирок этади Нукусда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда 45 нафар иштирокчи миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз, халқимизнинг бунёдкорлик фазилатларини, гўзал табиатимиз, истиқлол йилларида эришган улкан ютиқларимизни тараннум этган, ёшларнинг қалбида Ватан туйғусини юксалтириш, уларнинг эзгу орзу-умидларини акс эттиришга қаратилган куй-қўшиқлар ижро этди.

Амударё туманидан Шаҳноза Матсапаева “Ватан” номли қўшиғи билан 1-ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

photo5373263800129661341.jpg

photo5373263800129661343.jpg

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА