ЎзА Ўзбек

08.06.2019 11:22 Чоп этиш версияси

“Сени куйлаймиз, замондош!” V Республика кўрик-фестивали ўтказилади

“Сени куйлаймиз, замондош!” V Республика кўрик-фестивали ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан жорий йилнинг 10-16 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивали бўлиб ўтади.

Театр санъати соҳасидаги энг яхши асарларни саралаб олиш учун ташкил этилаётган кўрик-фестивалнинг мақсади Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимиз ва юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи, Ватанимиз мустақиллиги, тинчлиги ва ободлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, илғор фикрли замондошларимиз образлари акс этган замонавий мавзулардаги спектаклларни яратиш, ўзаро ижодий тажриба алмашиш, томошабинларни Ўзбекистон театр санъатининг энг сара намуналари билан яқиндан таништиришдан иборат.

Жорий йилдаги “Сени куйлаймиз, замондош!” кўрик-фестивалида давлат театрлари ранг-баранг мавзудаги, замон қаҳрамонлари акс этган спектакллари билан иштирок этади.

ЎзА
2 952