ЎзА Ўзбек

04.05.2019 11:51 Чоп этиш версияси

СЕН НАҲОТ УЙҒОНМАСАНГ

СЕН НАҲОТ УЙҒОНМАСАНГ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кечаги видеоселектордаги сўзларини тинглаб...


Бобур БОБОМУРОД

Снимок.JPG
Ғофил қолма, эй одам,
Умринг ўлчайди қадам.
Ҳаёт завқидан ҳар дам - 
Сен наҳотки қонмасанг?!

Ўзгариб онглар энди,
Тозариб, диллар тинди.
Руҳий кишанлар синди,
Сен наҳотки тонмасанг?!

Бахтинг, ахир, ёнишда,
Маърифат - уйғонишда.
Ҳаракат - тўлғонишда,
Сен наҳотки ёнмасанг?!

Эл бахти бугун барҳақ,
Сен, ҳайҳот, ишонмасанг?!
Уйғонди бутун бир халқ,
Сен наҳот уйғонмасанг?!


ЎзА
20 410