Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 20:57 Чоп этиш версияси

Санъат чаманининг ғунчалари

Санъат чаманининг ғунчалари Ўзбекистон давлат консерваториясида дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари” II халқаро танлови бошланди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда ўзбекистонлик ёш мусиқачилар билан бирга Россия, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан ҳам ижрочилар иштирок этмоқда.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Иномова ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлоднинг мусиқий дидини юксалтириш, истеъдод соҳиблари сафини кенгайтириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласи Президентимизнинг доимий эътиборида эканини таъкидлади.

Юртимиз ёшларини баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг ватанпарварлик руҳида камол топишини таъминлаш, иқтидори ва қобилиятини тўла намоён этиши учун зарур шароитларни яратиб беришда жамоат тузилмалари, вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги яхши самаралар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги, 2017 йил 31 майдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларида ёшлар истеъдодини намоён этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари” II халқаро танлови бу борадаги амалий ишларнинг яна бир ёрқин далилидир.

5.JPG

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари ёш мусиқачилар ўртасидаги навбатдаги “Санъат ғунчалари” республика кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олувчи, вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 126 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачи ўзаро баҳслашганди.

Ушбу танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшларни жалб этиш орқали санъатни кенг тарғиб этишдир. Зеро, бу каби тадбирлар ёш истеъдодларга имконият эшикларини очиб бериши шубҳасиз.

Танлов доирасида маҳорат сабоқлари, концертлар, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилиши кўзда тутилган.

Назокат Усмонова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
8 236