ЎзА Ўзбек

05.01.2018 07:51 Чоп этиш версияси

Санъат асарларини сотиб олишга ҳар йили 1 миллиард сўм сарфланади

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш баёнида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари санъат асарларини сотиб олиш мақсадида ҳар йили давлат бюджетидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.

Тегишли вазирлик ва ташкилотлар Ўзбекистон музейларида сақланаётган тасвирий ва амалий санъат асарларини, моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш ишлари бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш, шу асосда фаолият юритаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари белгиланган. 

Мамлакатимиздаги барча музейлар ва бадиий галереялар учун, идоравий мансублигидан қатъи назар, илмий-методик марказ вазифасини бажаришни Ўзбекистон давлат санъат музейига юклатилади ва унинг қошида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.

ЎзА
12 938