ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

Самарали келишувларга эришилди

Самарали келишувларга эришилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Маданият вазири Япониянинг Парламент вакиллари, Палата депутатлари Шиньичи Иса ва Хиросе Такасе билан учрашди.

Депутатлар билан 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида, ўзбек миллий санъатини намойиш этиш ва маданий тадбирлар ташкил этиш борасида фикр алмашилди.

photo5388860411224370211.jpg

Маданият вазири делегация билан Япониядаги ташрифи давомида Токио миллий музейи ва “Кабуки” театрига боришди.

Музейда Ўзбекистонга тегишли экспонатлар ҳам сақланаётган экан.

Токио миллий музейи Уено шаҳар паркининг ичида жойлашган бўлиб, майдони 100 минг м2 тенг, у жуда қадимийдир ва Японияда энг катта музей ҳисобланади. Унда бешта бино мужассам, яъни Асосий, Шарқий, Маросим, Хейсей ва Хорюджи ибодатхоналарининг хазинаси заллари.

photo5388804555174685963.jpg

Музей директори ўринбосари билан музейлар фаолиятини ўрганиш, экспонатлар сақловини таъминлаш, тажриба алмашиш ва экспозициялар ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари “Кабуки” театри жамоаси ва театр фаолияти билан танишди.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати


3 002
ЎзА