Самарқанд яна бир халқаро анжуман мезбони
Аввал хабар қилинганидек, 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда қатнашиш учун дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан олимлар, диний уламолар, халқаро ташкилотлар вакиллари Самарқандга келмоқда. Шаҳардаги меҳмонхоналарда меҳмонлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Асосий тадбирлар 3 март куни Форумлар мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро конференция доирасида меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси ва бошқа муқаддас қадамжолар, тарихий обидаларни зиёрат қилиши, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот мажмуаси ва Ҳадис илми мактаби билан танишиши кўзда тутилган.