Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 15:47 Чоп этиш версияси

Сўз, оҳанг ва тасвир ҳайрати

Сўз, оҳанг ва тасвир ҳайрати Одатда, яхши шеър, ашула ва тасвир кўнглимизга жуда яқин туюлади. Уларда ўзимизни кўриб, қайта-қайта ўқигимиз, эшитгимиз ва мушоҳада қилгимиз келади. Чунки бундан биз таскин олиб, мақсад ва орзулар сари интилаверамиз...

Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар залида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказилган "Сўз, оҳанг ва тасвир" деб номланган ижодий кеча ҳам ана шу каби истак ва хоҳишларимизга қанот бағишлади.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Р.Абдуллаев ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ижод аҳлини, хусусан, ёш ижодкорларни фаол меҳнат қилишга ундаб, янги ижод маҳсулларини яратишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

6.JPG

– Бугун ижодий кечада шоирларимиз шеърлари, бастакор ва ижрочилар куй-оҳанги ва рассомларнинг тасвирлар талқинига ошно бўлдик, – дейди таниқли бастакор Ойдин Абдуллаева. – Шеърий мисраларда сўз жозибасидан, ижрода оҳанг жилосидан ва чизмада ранглар тўлқинидан ҳайратландик ва бу учлик оҳанрабодек ўзига сеҳрлаб қўйди. Буни илҳомнинг кучи ва сеҳри дегим келади.

Ижодий кечада С.Ҳаким, Ғ.Мажид каби шоирларимиз шеърлари, Д.Омонуллаева, О.Абдуллаева сингари бастакору артистлар ижросидаги куй-қўшиқлар кўнгилларга ором бахш этган бўлса, М.Набиев, Н.Қўзибоев, Қ.Башаров, Т.Миржалилов каби мусаввирлар ишларининг намойиши иштирокчиларни фалсафий оламни англашга ундади.

Насиба Зиёдуллаева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
1 682






Все о погоде - Pogoda.uz