Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 18:20 Чоп этиш версияси

Россиялик санъаткорлар Ўзбекистонда концерт беради

Россиялик санъаткорлар Ўзбекистонда концерт беради
Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида Игорь Моисеев номидаги Давлат академик халқ рақси ансамблининг концерти ўтказилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган концерт Ўзбекистон ва Россия ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш, юртдошларимизни жаҳон театр ва рақс санъатининг юксак намуналаридан баҳраманд бўлишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Ёшлар орасида ушбу санъат турларини кенг тарғиб қилишга қаратилган концерт учун чипталар санъат ихлосмандларига белгиланган тартибда етказиб берилади.

Сайтимизда гастроль сафари ва концерт билан боғлиқ барча тафсилотлар кенг ёритиб борилади. Бизни кузатишда давом этинг!

ЎзА