Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.11.2017 20:25 Чоп этиш версияси

Ромитан тумани маданият ва истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди

Ромитан тумани маданият ва истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш борасида доимий ғамхўрлик кўрсатилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида вилоятда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига кенг қулайликлар яратилмоқда. Ромитан туманида барпо этилган “Нуронийлар маскани” ҳам ана шу эътибор намунасидир.

7 (1).jpg

Бой китоб фондига эга кутубхона, шахмат-шашка, тиббиёт, дам олиш хоналари, кексалар учун мўлжалланган махсус тренажёр зали ва чойхонадан иборат мазкур мажмуа мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

– Барча қулайликлар яратилган бундай масканни орзу қилардик, – дейди 78 ёшли отахон Бахшулла Муҳаммедов. – Биз, кексалар бу ерда суҳбат қурамиз, дам оламиз, маданий ҳордиқ чиқарамиз. Турли маданий тадбирларга жамоатчилик вакиллари, ёшларни ҳам чорлаймиз. Тажрибамизни улар билан баҳам кўрамиз.

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳам шу ерда фаолият кўрсатади.

Шу куни Ғиждувон тумани маданият ва истироҳат боғида ҳам “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Тадбирларда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
1 668






Все о погоде - Pogoda.uz