Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 18:27 Чоп этиш версияси

«Ришта» номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

«Ришта» номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтди Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ришта» номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров ва бошқалар мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг устувор вазифалари барча соҳалар қаторида ўзбек миллий кинематографияси фаолиятини ҳам такомиллаштириш, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратишни талаб этаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада амалга оширилаётган ишлар ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қарорда халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш масаласи белгилаб қўйилган.

Кинорежиссёр Мирмақсуд Охунов томонидан суратга олинган «Ришта» бадиий фильми ҳам ушбу эзгу мақсадга хизмат қилади. Фильмда Ватанга, ота-онага ҳозирги баъзи бир ёшларнинг муносабати, уларнинг муаммо ва ютуқлари, турмуш тарзи, миллий қадриятларимиз ранг-баранг тасвирларда очиб берилган.

Кинолавҳалар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятларида суратга олинган. Бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов, шунингдек, Нигина Анорбоева, Адиз Ражабов, Жамшид Ғаниев, Шарофат Ҳасанхўжаева, Жаҳонгир Хўжаев ва Гулруҳ Зокирова ижро этган.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 863






Все о погоде - Pogoda.uz