ЎзА Ўзбек

26.03.2019 Чоп этиш версияси

“Ревизор” англатган ҳақиқат

“Ревизор” англатган ҳақиқат Ўзбек Миллий академик драма театрида “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида Николай Гоголнинг машҳур “Ревизор” саҳна асари намойиш этилди.

Томошабин ҳар қачонгидан ҳам гавжумлигидан шуни англаш мумкинки, “Ревизор” спектаклининг мухлислари кўп. Бир аср олдин ёзилган асар ҳали ҳамон инсонларга соф ва самимий туйғулар ҳақида сўзлаб, ёмонлик, порахўрлик мудом кулгу остида қолишидан дарак бериб туради.

Спектаклда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммадали Абдуқундузов ва Дилбар Икромова, маҳоратли актёрлар Толиб Мўминов ҳамда Лазиз Орзиевлар ижро этди.

Саҳна асари уч соат давом этди. Театр томошаларини соғинган юртдошларимиз Гоголнинг аччиқ ҳақиқатларини мароқ билан томоша қилишди.

Бепул саҳна асарлари намойиши эртага якунланади. Аммо театрларда томошалар, янгидан-янги саҳна асарлари намойиши давом этаверади. Театр ибратхона экан, ундан ибрат олишга вақт ва имкон топайлик.

6 290
Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА