ЎзА Ўзбек

10.07.2019 14:40 Чоп этиш версияси

Пушкиндан “Туморʼʼ шеърлар

Пушкиндан “Туморʼʼ шеърлар

Таржима адабиётида бир-бирини инкор этадиган икки қараш мавжуд. Бири ҳамма нарсани таржима қилиш мумкин, деган ғоя бўлса, иккинчиси, сўз таржима қилинмайди, деган фикрдир.

Айрим мунаққидлар Александр Сергеевич Пушкин шеърларини таржима қилиб бўлмайди, деган фикрни илгари сурган. Адабиётшуносликда фикрлар бир-бирини инкор қилгани каби бу қараш ҳам ўз тасдиғини топмади. Пушкин шеърлари ўнлаб тилларга моҳирона таржима қилинди ва ўз ўқувчиларига эга бўлди. Биргина ўзбек тилида Пушкиннинг дилбар шеърлари Чўлпон, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Зулфия, Миртемир, Матназар Абдулҳаким каби забардаст шоирлар томонидан маҳорат билан таржима қилинган. 

7-faqat saytga.jpg

Таржима ва шеъриятда ўз ўрнига эга бўлган Ҳумоюн Акбарнинг рус шеъриятининг қуёши деб улуғланадиган Пушкин шеърларини XXI ўзбек адабиёти ўқувчиларига етказишда алоҳида ўрни бор. 

Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таржимон Ҳумоюн Акбарнинг Пушкин ижодидан таржима қилиб тўпланган “Туморʼʼ китоби тақдимоти ўтказилди.

10-faqat saytga.jpg

Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, адабиётшунос олим Сувон Мели, таниқли шоирлар Абдулла Шер, Шукур Қурбон ва бошқалар сўзга чиқиб, адабиёт аҳлини янги китоб билан табриклади, шоирнинг таржимада эришган ютуқлари таъкидлаб ўтилди. Янги китоб ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

12.jpg

– Менда русларнинг буюк шоири Пушкин шеърларини таржима қилиш иштиёқи туғилганига кўп бўлди. Устоз шоир Абдулла Орипов таржималаримни юқори баҳолаган эди. Бу менга янада илҳом берган. Янги китобга Пушкиннинг ҳали ўзбек тилига таржима қилинмаган 170 га яқин шеъри киритилган. Орзулар бисёр, рус адабиёти дурдоналари асарларини таржима қилишда давом этмоқчиман. Шу кунларда Чехов ҳикоялари устида ишлаяпман, - деди Ҳ.Акбар.

13.jpg

Учрашув самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Тақдимот қатнашчиларига Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида нашр этилган “Туморʼʼ китоби совға қилинди.

Дилобар МАМАТОВА, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
2 934