Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 19:55 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда Бухоро театри спектакллари

Пойтахтимизда Бухоро театри спектакллари Пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида бошланган Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг ижодий сафари давомида намойиш этиладиган спектакллар жонажон диёримизни, бошимиз узра мусаффо осмонни кўз қорачиғидек асрашга ундаши, халқимиз, айниқса, ёшларнинг Ватан олдидаги ижтимоий бурчи, масъулиятини теран англашга яқиндан кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.

Бухоро вилояти мусиқали драма театри ижодий сафари бошланиши муносабати билан ташкил этилган кечага санъатшунослар, педагоглар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Мамлакатимизда театр санъатини равнақ топтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни мустақил ва соғлом тафаккур соҳиби бўлиб камолга етказишдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятлидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан миллий театр санъатини ривожлантириш бўйича татбиқ этилаётган ташаббуслар ижодий жамоаларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, улар учун қўшимча иқтисодий имкониятлар, юксак бадиий-ғоявий савияли спектаклларни саҳналаштириш учун кенг шароитлар яратиш, саҳна фидойиларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг юртимиз театр жамоаларининг турли ҳудудларга ижодий сафарини муттасил ташкил этишга оид лойиҳаси ижодкорларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун имкон яратиш, томошабинларни юртимизнинг турли гўшаларидаги театрларнинг энг сара спектакллари билан яқиндан таништиришдек мақсадларга хизмат қилмоқда.

18.jpg

Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг ижодий сафари доирасида мазкур жамоа томонидан саҳнага қўйилган "Бурч" ҳамда "Зафарнома" спектакллари намойиш этилади. Нурилла Аббосхон ҳамда Валижон Умаров асари асосида режиссёр Сайфиддин Мелиев томонидан саҳналаштирилган "Бурч" спектакли миллий армиямизда офицерлар сулоласининг шаклланиши, уларнинг халқимиз тинч ва осуда ҳаётини муҳофаза этишга оид жасорати, аскарлик қасамёди ва бурчига содиқ мард ўғлонлар тақдирига бағишланган.

"Зафарнома" спектакли эса буюк боболаримизнинг ҳаёти, фаолияти, бой маънавий меросидан сўзлайди.

Бухоролик театр усталарининг ижодий сафари "Бурч" спектакли билан бошланди.

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
2 939






Все о погоде - Pogoda.uz