ЎзА Ўзбек

17.12.2019 Чоп этиш версияси

Озарбайжон мақом усталари Ўзбекистонда

Озарбайжон мақом усталари Ўзбекистонда

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази ташаббуси билан озарбайжонлик мақом усталарининг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарида концерт дастурлари намойиш этилди.

Дастлаб, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театридаги концертда Озарбайжон Республикаси халқ артистлари Симара Иманова ва Забит Набизода, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Соҳиб Пошозода, мақом устаси Парвиз Гасимов ҳамда қатор санъат усталари иштирокида гала-концерт уюштирилди.

Сўнгра Самарқанд шаҳрида концерт дастурлари давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Симара Иманова ва Забит Набизода анъанавий ўтказиладиган “Шарқ тароналари”нинг гран-присини қўлга киритган. Шунинг учун ҳам санъаткорлар ўзбек халқига ҳам анча яхши таниш, уларнинг чиқишлари самимий кутиб олинди.

2.JPG

1.JPG

2 773
ЎзА