Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Оролнинг айби не эди?

Оролнинг айби не эди?
Оролнинг айби не, айт башар,
Айт, сувга тупурган ким эди...

Бобоқанд Мирзо,
Навоий вилояти

02.jpg

Каммиди пешонам шўрлиги,
Сен каби қақради лабларим.
Айт, Орол кўзларинг кўрмиди?!
Кўп оғир ботмасин гапларим.

Истасанг шимиб ол ашкимни,
Гирёнсан, гирёнман, гирёнмиз.
Табиат, келтирма рашкимни,
Ахир, биз бир тану бир жонмиз.

Мен сенга ҳаводек керакман,
Сен мунгли наводек таралдинг.
Мен маюс қуриган теракман,
Кўзимнинг ёшидан яралдинг.

Ўйласам, сочимга қор тушар,
Оролнинг киприги оқарди.
Эртага бўйнимга дор тушар,
Ким йиғлаб, ким кулиб боқарди.

Эзилиб кетяпман хас бўлиб,
Шошма кўп кафаним бичгани.
Келдим мен ёнингга маст бўлиб,
Бир қултум сувингдан ичгани.

Оролнинг айби не, айт башар,
Айт, сувга тупурган ким эди.
Мурдалар гапирар: кўп яшар...
Тириклар жим эди, жим эди.

11 484