Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 20:00 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонда Жанубий Корея киноси кунлари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистонда Жанубий Корея киноси кунлари ўтказилмоқда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз мамлакатимизда яшаётганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маданий тадбирлар доирасида кореялик киноижодкорлар томонидан яратилган бир неча бадиий ва мультфильмлар намойиш этилмоқда.

Фестивалнинг Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида бўлиб ўтган очилиш маросимида Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири П.Айтмуратов ва бошқалар Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари ўзаро ишонч, ҳурмат, дўстлик ва стратегик шериклик асосида изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Мазкур тадбир ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларнинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

15.jpg

Жанубий Корея киноси кунлари “Пороро: кибер оралиқда саёҳат” мультфильми билан бошланди. Мультфильм Кореяда машҳур бўлган “Пороро” сериалининг кинотеатрлар учун ишланган учинчи тўлиқ метражли картинасидир. Мультфильм дастлаб 2003 йили “Кичкинтой пингвин Пороро” номи билан Корея телевидениесининг болалар каналида намойиш этилган. Сўнгра Япония, Хитой, Франция каби 100 дан зиёд давлатда катта қизиқиш билан томоша қилинди.

4.jpg

– Корея киноси кунларида намойиш этилаётган фильмларни томоша қилар эканмиз, бу халқнинг маданияти, урф-одатлари, қадриятлари ҳақида жуда кўп маълумотларга эга бўлдик, – дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси С.Ортиқбоев. – Фильмларда илгари сурилган Ватанга муҳаббат, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат каби олижаноб фазилатлар кишини бефарқ қолдирмайди.

11.jpg

Фестивалда намойиш этилаётган иккинчи фильм “Фақат сен” картинаси бўлиб, унда кўзи ожиз қайлиғини даволатиш учун бор-йўғидан кечишга тайёр спортчининг муҳаббати тасвирланган. Бу бадиий фильм 2010 йили ўтказилган “16-Пусан кино фестивали”ни очиб берган эди. Ундаги бош ролларни Жанубий Кореянинг таниқли киноактёрлари Со Ли Сон ва Хан Хио Жи ижро этган.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 364






Все о погоде - Pogoda.uz