ЎзА Ўзбек

19.04.2019 19:34:15 Чоп этиш версияси

«Олтин қалам» ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши ўтказилди


Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистика соҳасида ХIV “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Олтин қалам” ХIV Миллий мукофоти учун халқаро танловининг 3 май —Жаҳон матбуот эркинлиги кунида ўтказилиши мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада демократлаштириш ва журналистларнинг ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий ифодасидир. 

Йиғилишда ҳайъат аъзолари Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХIV Миллий мукофоти ва “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловга тақдим этилган материалларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низомларга биноан танловга тақдим этилган ижодий ишларнинг ижтимоий аҳамияти, журналистнинг фуқаролик позицияси, танқидий – таҳлилий мушоҳада, сўзга масъулият ва ифода маҳорати каби мезонлар асосида холис ва ҳаққоний баҳолашлари, виждонан ёндашишлари зарурлиги айтилди.

Ҳакамлар ҳайъти аъзолари оммавий ахборот воситалари тавсияларига кўра тажрибали журналистлар орасидан ташкилий қўмита томонидан танлаб олинди.

Қайд этиш жоизки, бу йил ўн тўртинчи маротаба ўтказилаётган танловга 514 нафар иштирокчидан 6700 дан зиёд материаллар келиб тушган.