ЎзА Ўзбек

14.03.2019 19:33 Чоп этиш версияси

Оҳангаронда Наврўз байрами тантаналари бошланди

Оҳангаронда Наврўз байрами тантаналари бошланди

Мамлакатимизда Наврўз байрамининг кенг миқёсда нишонланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Баҳорнинг илиқ кунлари, дала-даштнинг яшилликка, дарахтларнинг ажиб бир гўзалликка бурканиши кўнгилларга ўзгача кайфият улашмоқда. Бу эса бизга Наврўздан дарак бермоқда.

Бу гал Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Наврўз тантаналари бироз вақтлироқ бошланди. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, вилоят ҳокимлиги ва “Sevimli” телеканали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир чиндан ҳақиқий байрамга айланди. Карнай ва сурнай садолари остида меҳмонларнинг кутиб олиниши, фольклор жамоаларининг чиқишлари, миллий ҳунармандлик намуналари намойиши, тантаналар ўтказилган майдондаги ўзгача шукуҳ барчага кўтаринки кайфият улашди.

– Юртингизга илк бор келишим, – деди Россиянинг Қозон шаҳридан келган журналист Артур Валиев. – Очиғини айтсам, таассуротларим бир олам. Бугун биз, хорижлик ҳамкасбларим билан Наврўз байрами тантаналари шоҳиди бўлдик. Биз учун жуда қизиқарли. Миллий таомлар намойиши, сумалак ва паловнинг тайёрланиш жараёнларини кузатдик.

Халқ сайли тадбирлари, полвонлар беллашуви, “Ёр-ёр” ва “Ўланлар” айтишувлари, дорбозларнинг чиқишлари иштирокчиларга янада завқ-шавқ бағишлади.

9209aa85-b41a-4355-a997-e6c16bf026e6.jpg

584581d9-d5fe-468f-9aac-9720450b16e8.jpg

670d6b8a-5fa1-4459-affc-5f292715db78.jpg

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
5 238