ЎзА Ўзбек

06.07.2019 Чоп этиш версияси

Нукус шаҳрининг марказий хиёбонида “Гуллар байрами” бўлиб ўтди

Нукус шаҳрининг марказий хиёбонида “Гуллар байрами” бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вазирликлар, корхона, ташкилот, муассаса, ўқув юртлари ўзларида етиштирилган гуллар, шунингдек, турли навли гуллардан яратилган композициялари билан иштирок этди. 

Илк маротаба ўтказилган байрам шаҳар аҳолиси билан меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Буни уларнинг кўтаринки кайфиятидан ҳам англаш қийин эмас.

Дарҳақиқат, гуллар ҳамиша гўзаллик, шодлик ва тинчлик рамзи бўлиб келган. Инсонлар ўзларининг қувончли кунларида бир-бирига гуллар совға қилишади. Йўл бўйларидаги қийғос очилган чиройлар гуллар атрофга ўзгача чирой бағишлайди.

photo5260359701307173842.jpg

photo5260359701307173843.jpg

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Нукус шаҳри ва туман марказларида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шунинг билан бир қаторда ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Хиёбонлар билан кўчаларда экилган турли-туман гуллар киши кайфиятини кўтаради. Айниқса, хонадонларда парвариш қилинаётган гуллар хонадонга чирой бағишлаш билан бирга инсонларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Буни тадбир доирасида ташкил этилган гуллар ярмаркасидан ҳам кўришимиз мумкин.

photo5260359701307173845.jpg

photo5260453481918081538.jpg

– Бундай байрамларнинг ўтказилиши инсонларда гул ўстиришга рағбат уйғотиб, уларни гўзалликка чорлайди, – дейди Элликқалъа туманидан Жанибек Бобожонов. – Бугунги тадбирда ўзимизда етиштирилган 50 дан зиёд гул билан иштирок этяпмиз. Аҳоли уларни катта қизиқиш билан харид қилмоқда.

Байрам ижодкорларга ҳам илҳом бағишлади. Ёш рассомлар томонидан чизилган табиат, атроф муҳит, турфа ранг гуллар мавзусидаги расмлар бунинг яққол исботидир.

Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.

photo5260453481918081534.jpg

photo5260359701307173841.jpg

photo5260453481918081543.jpg

photo5260453481918081542.jpg

4 366
Д.АБИБУЛЛАЕВ, М.ҲАБИБЕЛЛАЕВ (сурат), ЎзА