ЎзА Ўзбек

13.03.2019 18:58 Чоп этиш версияси

Наврўз садолари фестивали​

Наврўз садолари фестивали​

Андижон шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Наврўз садолари” V халқаро халқ чолғу оркестрлари ҳамда кўп овозли ансамбллар мусиқа кўрик-фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят маданият, халқ таълими бошқармалари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган фестивалда мамлакатимизда санъатсевар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

1.JPG

Фестивалда вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўп овозли миллий чолғу ансамбллари ва оркестрлари жамоалари миллий ва жаҳон мумтоз куйлари ижроси, янги ижодий услубларни қўллаш бўйича ўз иқтидор ва имкониятини намойиш этди.

3.JPG

Андижон туманидаги Т.Содиқов номидаги 7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда Андижон шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоалари турли йўналишларда ғолиб деб топилди ва фестивалнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

5.JPG

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА
2 661