ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

Наманганда ёшлар форуми

Наманганда ёшлар форуми

Наманган шаҳрида “Кучли тарғибот – юксак натижа” мавзуида ўтказилган форум олий таълим муассасаларидаги ёшлар етакчиларининг ўрни ва ролини кучайтириш масаласига қаратилди. 

Тадбирда Фарғона водийсидаги олий таълим муассасаларининг ёшлар етакчилари, ижодкор талабалар, спортчи йигит-қизлар ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари билан ишлаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиқлари иштирок этди. 

Форумнинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлод камолоти, истеъдодли ёшларни тарбиялашда бешта муҳим ташаббуснинг аҳамияти, бу борада жойларда яратилган шарт-шароит, санъат, китобхонлик, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларда эришилаётган муваффақиятлар ҳақида сўз юритилди. 

photo5417863363301584236.jpg

Анжуман доирасида ОТМ талабаларининг ижодий ишлари, театр студияларининг спектакллари намойиши, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, иштирокчилардан ташкил этилган жамоалар ўртасида стол тенниси, футбол, волейбол ва шахмат бўйича мусобақалар, киберспорт баҳслари, “Зукко китобхон” танлови, “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Форум якунида ёш санъаткорларнинг концерт дастури намойиш этилди.

2 894
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА