ЎзА Ўзбек

08.03.2020 Чоп этиш версияси

Наманганда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Наманганда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Х.Бозоров иштирок этди ва вилоят хотин-қизларини байрам билан табриклади.

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 15 нафар хотин-қиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, бир гуруҳ вилоятда фаол бўлган аёлларга вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эл суйган хонандалар ва таниқли сўз усталаринг чиқишлари, болалар бадиий гуруҳларининг саҳна кўринишлари иштирокчилар томонидан қизғин қарши олинди.

7.jpg

9.jpg

13.jpg

14.jpg

16.jpg

17.jpg

18.jpg

3 588
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА