ЎзА Ўзбек

16.05.2019 17:00 Чоп этиш версияси

Музейлар кунида энг қадимги шахмат доналари намойиш этилади

Музейлар кунида энг қадимги шахмат доналари намойиш этилади

Самарқанддаги музейда дунёдаги энг қадимий шахмат доналаридан бир нечтаси сақланмоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда шахмат ватани Ҳиндистон, деб эътироф этилади. Манбаларда шахмат VI асрда Ҳиндистонда пайдо бўлганлиги қайд этилган. Шунингдек, Абу Райҳон Беруний ҳам ўзининг машҳур “Ҳиндистон” китобида шахматнинг ватани Ҳиндистон деб қайд этган. Шахматнинг “чатурангга” (4 киши иштирокида столда ўйнайдиган қадимги ўйин) шакли шахматнинг дастлабки турларидан бири ҳисобланади. У Ҳиндистонда V асрда пайдо бўлган. Араб халифалиги даврида бу ўйин тури 2 рақибнинг шатранж ўйинига айланган.

Лекин 1972 йилда Далварзинтепа (Сурхондарё)дан I-II асрга оид, 1977 йилда Афросиёб (Самарқанд)дан VII-VIII асрга оид шахмат доналари (суратларда) топилган. Афросиёбдан топилган 8 дона суякдан ишланган шахмат доналари Самарқанд музей қўриқхонаси тасарруфидаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи фондида сақланмоқда. Ушбу шахмат доналари 2019 йил 18 апрель куни Халқаро музейлар куни муносабати билан фақат бир кунга кўргазмага қўйилади. 

Бундан ташқари 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан 2019 йил 18 май куни Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фондининг энг ноёб ва нодир ашёларидан ташкил топган янги “Самарқанд музейи дурдоналари” кўргазмасининг бир кунлик намойиши, “Музейлар – ўтмиш ва бугун ўртасидаги кўприк: инновация йўлида” номли кенг доирадаги мутахассислар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинади.

35987469_1034471660034920_224452117555838976_n.jpg

36176077_1034471870034899_7659609581508624384_n.jpg

36176707_1034472193368200_3378759752816263168_n.jpg

36177448_1034471840034902_4203134573019660288_n.jpg

36227102_1034471873368232_8051688706349727744_n.jpg

36228638_1034472153368204_1656054649632849920_n.jpg

Жамшид ДЖУРАҚУЛОВ,
Шамсиддин РУСТАМОВ,
Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари.

ЎзА
2 304